“Wizz Air” Самарқанд — Абу-Даби йўналиши бўйича парвозлар сонини оширади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтиш"Wizz Air Abu Dhabi" самолёти, архив сурат
Wizz Air Abu Dhabi самолёти, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2023
Oбуна бўлиш
Авиакомпания Абу-Даби — Самарқанд — Абу-Даби йўналиши бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 7 та рейсгача оширмоқчи.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Венгриянинг “Wizz Air” авиакомпанияси Самарқанд — Абу-Даби йўналиши бўйича парвозлар сонини оширади. Бу ҳақда “Uzbekistan airports” хабар берди.
Авиакомпания Абу-Даби — Самарқанд — Абу-Даби йўналиши бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 7 та рейсгача оширмоқчи. Айни пайтда авиаташувчи ҳафтада уч марта — чоршанба, жума ва якшанба кунлари парвозларни амалга оширмоқда.
19 июндан бошлаб “Wizz Air” душанба куни ҳам Самарқандга парвозларни бошлайди, 1 августдан эса сешанба, пайшанба ва шанба кунлари ҳам парвозлар жадвалига қўшилади.
Авиакомпания парвозларни Airbus A320/321 самолётларида амалга оширишни режалаштирмоқда.
Авиаташувчи Абу-Даби — Тошкент — Аду-Даби йўналишида ҳам ҳар куни рейсларни амалга ошириб келмоқда.
“Wizz Air” 2003 йилда ташкил этилган Венгриянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Будапештда жойлашган. 2022 йил июль ҳолатига кўра, “Wizz Air” авиапарки ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Airbus самолётидан иборат.
Янгиликлар лентаси
0