Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Қайси НАТО давлатлари Украинага қўшин жўнатади?

© AP Photo / Olivier MatthysСотрудник службы протокола поправляет украинский флаг в штаб-квартире НАТО в Брюсселе 7 апреля 2022 года.
Сотрудник службы протокола поправляет украинский флаг в штаб-квартире НАТО в Брюсселе 7 апреля 2022 года.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2023
Oбуна бўлиш
Украинани НАТОга қабул қилиш, Польша ва Болтиқбўйидан у ерга қўшин юбориш — бу альянс собиқ бош котиби Расмуссенинг ғоялари.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен, блокнинг айрим европадаги аъзолари Украинага қўшин жўнатиши мумкинлигини башорат қилди. Киевни ўз қўшинлари билан кимлар қўллаб-қувватлашга тайёр, таҳдид ҳақиқийми ва бу Россия учун нимани англатади - РИА Новости материалида.

Хавотирли огоҳлантириш

2009 йилдан 2014 йилгача НАТОни бошқарган Расмуссен президент Пётр Порошенконинг норасмий маслаҳатчиси бўлган, Зеленский даврида уни қўли остидаги маслаҳатчилар гуруҳини бошқарган. У, шунингдек, бутун дунё бўйлаб “демократик қадриятлар”ни тарғиб қилувчи нотижорат Демократиялар Альянси ташкилотининг асосчиси сифатида ҳам танилган. Собиқ бош котиб яқинда Вашингтон ва Европанинг бир қанча пойтахтларини қамраб олган гастроль сафарини якунлади: у иттифоқнинг июлдаги саммитига қандай тайёргарлик кўрилаётганини билмоқчи эди.
Вилнюсдаги ушбу йиғилишда Украинага хавфсизлик кафолатларини бериш ва блокка аъзо бўлишини таъминлаш керак, деб ишонади у. Акс ҳолда, можаронинг кучайиши муқаррар.
Альянсдаги Американинг доимий вакили Жулианна Смит, ўз навбатида, "Биз Украинани НАТО билан муносабатларда илгари суришнинг кўплаб вариантларини кўриб чиқмоқдамиз", деб ишонтирди.
Расмуссеннинг сўзларига кўра, ҳарбий блокнинг айрим аъзолари “Украина Қуролли кучларига тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатиш учун Украина ҳудудига қўшин юбориши мумкин”.

Киевни ким ҳимоя қилади

"Бу вазиятда Полша фаолликни кучайтиришини истисно қилмайман ва Болтиқбўйи мамлакатлари ҳам ўз қўшинларини юбориш эҳтимоли бор. Агар Украина Вильнюсда ҳеч нарсага эриша олмаса, поляклар бундай коалиция тузиш ҳақида жиддий ўйлаб кўрадилар", - деди Расмуссен.
- Ўз навбатида Киев ҳам, дея давом этди даниялик, бевосита ҳарбий ёрдам сўраб хайрихоҳ давлатларга мурожаат қилиши мумкин ва бу мутлақо қонуний бўлади.
Лекин Украина ҳозирча бунга ишонмаяпти. Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Расмуссеннинг сўзларига изоҳ бераркан, телевидение орқали “Қуролли тўқнашув тугамагунча, хорижий давлатлар қўшин жўнатмайди”, деди.
Хавфсизлик кафолатини Штатлар Киевга ўтган йилиёқ берган эди. НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам худди йўлдан боришга тайёр кўринади. Германия канцлери Олаф Шолц май ойида G7 саммити доирасида берган интервьюсида ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин ҳам Украинани замонавий қурол-яроғ билан таъминлашга тайёрлигини билдирган эди. Франция Ташқи ишлар вазирлиги ҳам кафолатлар бўйича расмий коммунике эълон қилди.
Расмуссеннинг сўзларига кўра, барча кафолатлар ёзма шаклда бўлиши ва НАТО саммити олдидан Киевга етказилиши муҳим. Аммо у огоҳлантирди: бу етарли эмас. Украина келажагини ҳали муҳокама қилиш керак бўлади.
"Мен Шарқий Европанинг бир қанча етакчилари билан гаплашдим. Улар Украинанинг НАТОга кириши бўйича аниқ йўл харитасини талаб қилмоқда", - деди Расмуссен.
Вилнюсда расмий таклиф беришнинг иложи бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда кейинги йилги саммитда (Вашингтонда) ваъда бериш мумкин. Собиқ бош котибнинг айтишича, Киевга Швеция ва Финляндия каби соддалаштирилган тартиб керак. Скандинавияликлар "индивидуал режа"ни ишлаб чиқиш каби оралиқ босқичлардан халос бўлишди. "Бундан ками таклиф қилинса — украиналикларнинг ҳафсаласи пир бўлади", деб таъкидлади даниялик сиёсатчи.

Тўғридан-тўғри тўқнашув

РИА Новости билан суҳбатлашган экспертлар собиқ бош котибнинг Европа қўшинларининг Украинага кириши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлари Россия учун хавотирли сигнал эканлигига қўшилади.
“Расмуссен айтган истиқбол НАТО билан тўғридан-тўғри тўқнашувни англатади, - дейди Ҳарбий-сиёсий таҳлил бюроси эксперти Павел Калмиков. “У ўз сўзлари қандай реакцияга сабаб бўлишини жуда яхши тушунади. Бу навбатдаги провокация. Мақсад — атрофдагилар реакциясини синаб кўриш. Биз НАТОнинг кичик ёрдами — рация ва бронжилетлар кейинчалик танклар ва самолётларга айланганининг гувоҳи бўлдик.
Россия Фанлар академияси ИМЭМО институти Европа тадқиқотлари марказининг катта илмий ходими Владимир Оленченко баёнотнинг бошқа маъносига ишора қилди.
"Шубҳасиз, Расмуссен Қўшма Штатлар нуқтаи назарини билдирмоқда, — дейди эксперт. "Вашингтон Украинани НАТОга яқинлаштириш ва ушбу мақсадда ҳарбий ҳаракатлар пайтида унга қандайдир хавфсизлик кафолатларини тақдим этишдан кўпроқ манфаатдор. Бу америкаликларнинг стратегияси ва улар ҳозир Ғарб иттифоқчиларини ҳам бунга янада чуқурроқ жалб қилишмоқчи.
Мантиқ оддий: агар европаликлар Россия билан кенг кўламли можаро бўлишини истамасалар, Киевга ҳозир ёрдам берган маъқул.
Полша ва Болтиқбўйи мамлакатларига келсак, булар Америка таъсирининг воситалари, деб ишонади Оленченко. Қўшин киритиш керак бўлса, улар тегишли кўрсатма олади.
"Москва учун бу қабул қилиб бўлмайдиган нарса. Ишонаманки Ғарб учун ҳам. Бу учинчи жаҳон уруши сари амалий қадамдан бошқа нарса эмас", - дейди сиёсатшунос.
Полша ва Болтиқбўйи давлатлари жаҳон сиёсатининг субъектлари эмас, Вашингтон ва Брюссел уларни беҳуда сарфлаши мумкин, худди ҳозир Украина билан содир бўлаётгандек, дея қўшимча қилади у. Агар шундай бўладиган бўлса, ядро қуролидан фойдаланиш масаласи ҳам жиддий равишда пайдо бўлади.
Янгиликлар лентаси
0