Ўзбекистон ва Ўмон беллашувини қаерда онлайн томоша қилиш мумкин?

© unsplash.com/Glenn Carstens-Peters Телевизор пульти, архив сурат
 Телевизор пульти, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентнинг Бунёдкор стадионида футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири доирасида Ўзбекистон ва Ўмон ўйини бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Эртага, якшанба куни “CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири доирасида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Ўмон терма жамоасига қарши беллашув олиб боради.
Ўйин соат 20:30 да бўлиб ўтади ва SPORT телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.
Футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири шу йилнинг 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтади. Турнирда Марказий Осиё мамлакатлари: Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, шунингдек, Ўмон, Эрон ҳамда Афғонистон мамлакатлари терма жамоалари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0