Таэквондо: ўзбекистонлик спортчилар Гран-при мусобақаси ғолиби бўлишди

© Министерство молодежной политики и спорта Республики УзбекистанТаэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақаси
Таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2023
Oбуна бўлиш
Италияда ўтаётган Гран-при мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар Италияда бўлиб ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасида олтин ва кумуш медалларини қўлга киритишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Гран-при мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди.
У финалда венгриялик Левенте Жозсани 2:0 ҳисобида мағлубоятга учратди. Шу тариқа, 8 йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик таэквондочилар Гран-при мусобақасида яна олтин медалга сазовор бўлмоқда.
Шунингдек, эркаклар ўртасида +80 кг вазн тоифасида жанг қилган Никита Рафалович кумуш медаль соҳибига айланди. У муросасиз кечган финал жангида Буюк Британия вакили Каден Куннингҳемга имкониятни бой бериб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.
Янгиликлар лентаси
0