Хитой Ўзбекистонга сунъий нафас олиш аппаратларини тақдим этди

© Sputnik / Кирилл Шипицин / Медиабанкка ўтишВрач держит в руках маску для искусственной вентиляции легки
Врач держит в руках маску для искусственной вентиляции легки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2023
Oбуна бўлиш
Хитой компанияси томонидан тақдим этилган 69 дона ИВЛ аппарати ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасаларига етказиб берилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Хитой компанияси Ўзбекистонга сунъий нафас олиш аппаратларини тақдим этди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Қайд этилишича, Хитойнинг “China Meheco Co Ltd” компанияси томонидан тақдим этилган 69 дона ИВЛ аппарати ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасаларига етказиб берилмоқда.
Вазирлик мутасаддилари ва компания масъуллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ушбу ускуналарни жойларда ўрнатиш ҳамда мутахассисларни ўқитиш бўйича келишиб олинди.
Ҳамкорлик 2022 йил 25 октябрда ССВ ва Хитойнинг “China Meheco Co Ltd” компанияси ўртасида 150 дона сунъий нафас олиш — ИВЛ аппаратларини гуманитар ёрдам сифатида етказиб бериш бўйича имзоланган шартнома асосида олиб борилмоқда.
Маълумот учун, сунъий нафас олиш аппарати ўпкани ҳаво билан таъминловчи вентилятордан иборат бўлиб, ускуна кислородли ҳавони ўпкага ҳайдайди, шунингдек, карбонат ангидрид ва тўпланган суюқликни чиқаради. Қурилма автоматик равишда беморнинг нафас олиш ҳолатини ҳисобга олади.
Янгиликлар лентаси
0