Самолёт ҳожатхонасида чеккан йўловчи жаримага тортилди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишТамаки маҳсулотлари чекиш. Архив сурат
Тамаки маҳсулотлари чекиш. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2023
Oбуна бўлиш
Самолёт Самарқанд аэропортига етиб келанидан сўнг йўловчи жаримага тортилди
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. "Silk Avia" авиакомпаниясининг Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйича парвоз қилган самолёт бортида сигарет чеккан йўловчи жаримага тортилди.
Хабарда айтилишига кўра, парвоз давомида 70 ёшли аёл самолёт ҳожатхонасида сигарет чекишни бошлаган. Тамаки маҳсулотлари ҳидини сезган борт кузатувчилари йўловчини огоҳлантирган. Бунга жавобан аёл ўз норозилигини билдирган.
Самарқанд аэропортида ҳуқуқ-тартибот ходимлари йўловчига нисбатан БҲМнинг 2 баравар миқдорида жарима белгиланган маъмурий баённома расмийлаштиришган.
Самолёт бортида чекишни таъқиқлангани Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 122-моддаси 2-қисми билан тартибга солинган. Бу нафақат бошқа йўловчилар учун ёқимсиз ҳид, балки парвоз хавфсизлигига ҳам таъсир қилиши мумкин, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0