Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Сталинград акс-садоси: Германия "Леопардлар" йўқ қилинишидан ҳайратда

© Минобороны РФМудофаа вазирлиги йўқ қилинган технка кадрларини тақдим этди
Мудофаа вазирлиги йўқ қилинган технка кадрларини тақдим этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2023
Oбуна бўлиш
Уруш кетишини ўзгартириши ваъда қилинган немис танкларининг Украинада ёппасига йўқ қилиниши уларни мақташдан чарчамаган Ғарб ОАВларининг бошига совуқ сув қуйгандай бўлди.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳарбий мухбирлар билан 13 июнь куни бўлиб ўтган учрашувда Украина Қуролли кучлари қарши ҳужум давомида камида 160 танкини йўқотганини айтди.
Бугун эса Германия мудофаа вазири Писториус Бундесвер Россия томонидан йўқ қилинган барча танклар учун Украинага компенсация тўлай олмаслигини айтди. Унинг ушбу баёнот Киев режими вакилларининг "Леопард" танкларини “уч баробар ошириш” ҳақидаги жазава талабларига жавоб бўлди.
Ушбу баёнотнинг сатрлари орасида "Биз қўлимиздан келганини қилдик, лекин сиз фақат ярим-ёрти чораларга ошиқ бўлдингиз, энди бу ёғини ўзингиздан кўринг".
Немисларни тушуниш мумкин: улар бошиданоқ ўз танкларини Украинага юборишни жуда истамаган эдилар. Украина далаларида ёнаётган "Леопардлар" уларнинг "вундервафля"лари (суперқуроллари) учун энг ёмон реклама эканлигини яхши тушунар эдилар ва бунга охиригача қаршилик қилдилар.
Уларнинг америкалик бошлиқлари орқасига таёқ билан уриб ҳайдашди ва ўзлари ҳам Украинага "Абрамс"ларни юборишга қасамёд қилишди, лекин, одатдагидек, алдашди. Энди бўлса Германия Ғарбнинг "энг яхшиси танки" учун бир ўзи шарманда бўлмоқда.
Ҳаммаси жуда яхши бошланган эди.
Украина Қуролли кучларига "Леопардлар" етказиб берилиши ҳақида хабарлар эълон қилиниши биланоқ, Ғарб ОАВларида байрам бошланган эди. Улар бир овоздан немис танкларини кўкларга чиқариб мақтаб, улар ёввойи ва қолоқ русларнинг бир зумда таъзирни бериб қўйиши ва Украина ғалабасини таъминлаши ҳақида мақолалар чоп эта бошлаган эди.
НАТО таблоидлари эса “Нега рус аскарлари немисларнинг "Леопард 2" танкларидан қўрқади?” қабилидаги сарлавҳаларга тўла эди. "Германиянинг Украинага танклар юбориш қарори урушдаги асосий лаҳзадир" каби сарлавҳалар ҳам бор эди.
Кўп сонли экспертлар ғарб аудиториясига немис танклари "урушнинг боришини ўзгартириш имкониятига эга", "замонавий Ғарб танклари Россия танкларидан бир авлод олдинда" эканлигини тушунтириб беришарди. "Германия танклари, шубҳасиз, Россияникидан анча яхши", чунки "Германия "Леопард 2" ҳаракатчанлиги, хавфсизлиги ва отиш кучи жиҳатидан дунёдаги энг яхши танклардан бири ҳисобланади" деб изоҳ беришарди "экспертлар".
Аммо "дунёдаги энг яхши танклардан бири" негадир рус қуроллари ва рус руҳиятига бардош бера олмади ва сўнгги кунларда йўқ қилинган ёки шикастланган "Леопардлар" сони аллақачон йигирмага яқинлашмоқда. Бу шуни англатадики, май ойининг охирида Германия томонидан Украина Қуролли Кучларига етказиб берилган 60 та "Леопард 2" танкидан рус аскарлари уч кун ичида учдан бирини йўқ қилди.
Ёнаётган "Леопардлар" ҳақидаги хабар Ғарб ОАВлари бошига совуқ сув қуйгандек бўлди. Немис танкларини кўриб қочаётган рус аскарлари ҳақидаги мақолалар бирдан йўқолиб қолди, ва буларнинг ўрнига қайғули ва оқловчи мақолалар пайдо бўла бошлади:
"Ҳатто Ғарбнинг энг илғор жанговар танклари —Германиянинг "Леопард 2А6" ва Британиянинг "Челленджер 2" танклари ҳам — енгилмас эмас.
"Асосий жанговар танклар ҳимояни ёриб ўтишга ёрдам беради, аммо улар ҳам мўъжизавий қурол эмас, албатта, "Леопард 2с" ҳам йўқ қилиниши мумкин."
"Украина биринчи марта Германиянинг "Леопард 2" асосий жанговар танкларини жангга юборди ва бу фалокат билан якунланди. Жанговар гуруҳининг йўқолиши бу Киевнинг мағлубияти ва Россиянинг ғалабаси".
Германия учун шармандаликдан ташқари, соф иқтисодий зарар ҳам ярага туз бўлмоқда. Ҳар бир "Леопард 2" немис солиқ тўловчиларига камида 32 миллион долларга тушади. Таққослаш учун: "Корнет" танкга қарши ракетаси атиги 80 минг доллар, ("Муқаддас Жавелина" - 600 минг доллар). Бу ерда мувозанат ким томонда эканлигини ҳатто Кличко ҳам тушунади.
Вазият шу даражага етдики, Украина Қуролли кучларига “беш кун ичида энг замонавий НАТО техникасини йўқотишни асослаб бериш” ҳақида таҳдидли кўрсатмалар кела бошлади. Шубҳа йўқки, улар баҳона топадилар: Украина Қуролли кучлари ҳисоботлар соҳасида ижодкорлиги билан машҳур.
Аммо буни амалга ошириш осон бўлмайди. Чунки "404-мамлакат" далаларида бугун "Леопардлар" билан бирга НАТОнинг барча давлатларидан келган интернационал техникалар ёниб кул бўлмоқда. Россия қўшинлари 2 кун ичида ғарб техникасининг ўнлаб турларини яксон қилди, жумладан, Финляндиянинг "Леопард" жанговар разведка машинаси, Франциянинг АМХ-10РС танклари, Польшанинг "Сrаb" ўзиюрар тўплари, Американинг "МаххPrо" БТРлари, ва" Bradley" БМПлари.
Иккинчидан, Ғарб манбаларидан олинган маълумотларга кўра, Украина Қуролли кучларининг уч кунлик "қарши ҳужуми" давомида 16 та "Леопард 2" йўқ қилинган, яъни Украинага етказиб берилганларнинг 15 фоизи.

Ҳаммаси бўлиб, турли манбаларга кўра, 2022 йил февраль ойидан бери Украина Қуролли кучлари тўрт мингга яқин ҳарбий техникани йўқотди, бу уларнинг Ғарб кураторларини чуқур қайғуга солади.

Февраль ойида Германия Иқтисодиёт вазирлиги Украинага 178 тагача қўшимча "Леопард 1А5" - биринчи авлод танкларини экспорт қилишни маъқуллади, аммо ҳозир - леопард рангидаги фалокатдан кейин - бу етказиб бериш кечиктирилиши ёки бекор қилинишини кутиш мумкин.
Аммо ушбу танклар етказиб берилган тақдирда ҳам, бу муҳим аҳамиятга эга эмас, чунки Россия Ғарбнинг ҳеч қандай мўъжизавий қуроли рус аскарини мағлуб эта олмаслигини яна бир бор кўрсатди. Ва агар такрорлаш керак бўлса, биз такрорлаймиз.
Янгиликлар лентаси
0