Ислом инвестициялари Россиядаги Ғарб молиялари ўрнини эгаллаши мумкин – иқтисодчи

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишДоллар, евро, рубль. Архив сурат
Доллар, евро, рубль. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2023
Oбуна бўлиш
Ислом инвесторлари 5 триллион долларга яқин активларни назорат қилади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ислом инвестициялари санкциялар туфайли Россия учун тўхтатилган Ғарб молиялари ўрнини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда иқтисодчи, ислом молиялари магистри, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети дунё молиялари бозори ва молия технологиялари кафедраси доценти Иляс Зарипов маълум қилди.
Зариповнинг сўзларига кўра, ислом инвесторлари 5 триллион долларга яқин активларни назорат қилади ва бу бутун глобал активларнинг 1,5 фоизини ташкил этади. Иқтисодчи Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидан бўлган ислом инвесторлари улар бошқа мамлакатларга киритишга тайёр бўлган 500 миллиард доллар ҳаддан зиёд ликвидликка эга эканини қайд этди.

“Кўпинча ислом инвесторлари бу ҳаддан зиёд маблағни ўз мамлакати учун ишлатиш йўлини тополмайди. Айнан шу боис турли катта маблағли лойиҳаларни ўйлаб топишади, масалан, Саудия Арабистони саҳросида супер шаҳарни бунёд этиш. Бироқ бу маблағлар ёки уларнинг бир қисмини Россия иқтисодиётига йўналтирилса бўларди-ку, бу ҳам Россияга, ҳам ислом инвесторларига катта фойда келтирган бўларди”, - деди Зарипов РИА Новости билан суҳбатда.

Экспертнинг таъкидлашича, ислом мамлакатлари улар қўшича ажратиши мумкин бўлган давлат жамғармаларидаги бошқа маблағларга ҳам эга.
Иқтисодчи ислом инвесторлари Россия иқтисодиётига сармоя киритишга тайёрлигини билдирди, чунки Россия улар учун ҳамиша ишончли ҳамкор бўлган, ҳамиша ёрдам берган ва сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келган.
Ислом молияси тизими — бу пул маблағларидан фойдаланиш ва тақсимлаш жараёнида ислом ҳуқуқи қоидаларига мос келувчи иқтисодий муносабатларни ўз ичига оладиган ислом экотизимининг бир қисмидир.
Янгиликлар лентаси
0