Импорт машиналар учун божхона тўловлари кескин камайтирилмоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишАвтомобиль Hyundai
Автомобиль Hyundai - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2023
Oбуна бўлиш
Президент айрим тоифадаги машиналар учун божхона тўловларини кескин камайтириш бўйича узоқ кутилган қарорни имзолади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унга кўра, аҳолини ҳамёнбоп енгил автотранспорт воситалари билан таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 январга қадар, Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги енгил автотранспорт воситаларини (ТИФ ТН кодлари 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) олиб киришда божхона божларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади:
двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун - ноль ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см);
двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун - 5 фоизли ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).
Натижада двигатель ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигатель ҳажми 1 000–1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяди.
Янгиликлар лентаси
0