Ўзбекистон-Тожикистон ўйинини қаерда онлайн томоша қилиш мумкин?

© Sputnik/Abdubakir YunusovФутбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2023
Oбуна бўлиш
“CAFA Nation’s Cup 2023” мусобақаси доирасида Ўзбекистон жамоаси Тожикистонга қарши майдонга тушади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup 2023” мусобақаси доирасидаги учинчи ўйини эртага, 17 июнь куни, бўлиб ўтади.
“Оқ бўрилар” Тожикистон термасига қарши майдонга тушишади. Учрашув "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:30 да бошланади. SPORT телеканали баҳсни жонли эфирга узатади.
Бу баҳсда ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса қора либосда ҳаракатланади.
Ўйиннинг энг қизиқ лаҳзаларини Sputnik Telegram-каналида кузатиб боришингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Ўзбекистон вакиллари Ўмонга қарши майдонга тушди ва 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Туркманистонга қарши кечган иккинчи ўйин 2:0 ҳисобида “оқ бўрилар” фойдасига ҳал бўлди.
Футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири шу йилнинг 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда. Турнирда Марказий Осиё мамлакатлари: Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, шунингдек, Ўмон, Эрон ҳамда Афғонистон мамлакатлари терма жамоалари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0