Ўзбекистон-Тожикистон ўйини қандай натижа билан тугади — видео

© Sputnik/Abdubakir YunusovCAFA-2023 Фотолента с матча Туркменистан против Узбекистана
CAFA-2023 Фотолента с матча Туркменистан против Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nations Cup" турнири гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Тожикистонга қарши майдонга тушди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тожикистон устидан ғалаба қозонди. Ҳисоб 5:1.
“Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nations Cup" турнири гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Тожикистонга қарши майдонга тушди.
© Футбольная ассоциация Узбекистана"CAFA Nations Cup" турнири
Международный турнир CAFA Nation’s Cup - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2023
"CAFA Nations Cup" турнири
Учрашув соат 20:30 да бошланди. Ушбу баҳсда футболчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон қора либосда, Тожикистон эса қизил рангли либосларда ҳаракатланди.
© Футбольная ассоциация Узбекистана"CAFA Nations Cup" турнири
Международный турнир CAFA Nation’s Cup - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2023
"CAFA Nations Cup" турнири
Биринчи бўлимда Тожикистоннинг 7-рақамли футболчиси Парвиз Умарбоев ҳисобни очди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилишига қарамай, мезбон томон ҳисобни тенглаштира олмади.
Дилшод Саитов дарвозага боши билан зарба берди, лекин гол ура олмади. Бўлим Тожикистон фойдасига якунланди.
© Футбольная ассоциация Узбекистана"CAFA Nations Cup" турнири
Международный турнир CAFA Nation’s Cup - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2023
"CAFA Nations Cup" турнири
Ўйиннинг иккинчи бўлимида Ўзбекистондан Абдулла Абдуллаев, Жамшид Искандеров ва Жамшид Болтабоев ўрнига Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев ва Одил Ҳамробеков ўйинни давом эттирди.
Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Жасур Яхшибоев ҳисобни теглаштирди. Ҳисоб 1:1.
Элдор Шомуродов 56- дақиқада пенальтида 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошириб, ҳисобни Ўзбекистон фойдасига ҳал қилди. Ҳисоб 2:1.
Аббосбек Файзуллаев ўйининг 73-дақиқасида гол урди. Ҳисоб 3:1.
Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги дақиқаларда ҳам голлар уришда давом этди. Бу сафар Хожимат Эркинов ўйиннинг 83-дақиқасида гол урди. Ҳисоб 4:1.
Майдонда икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетди. Шундан сўнг уларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Рақиб жамоадан Нуриддин Ҳамроқулов бош қисмидан жароҳат олди.
Ўйинга 6 дақиқа қўшиб берилди. Остон Ўруновнинг пенальтидаги зарбаси ҳисобни яна биттага оширди. Учрашув 5:1 ҳисоб билан якунланди.

Баҳсни стадионда 9899 нафар мухлис кузатиб борди.

Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўйинни 20 июнь куни Эрон терма жамоасига қарши олиб боради.
Футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири шу йилнинг 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда. Турнирда Марказий Осиё мамлакатлари: Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, шунингдек, Ўмон, Эрон ҳамда Афғонистон мамлакатлари терма жамоалари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0