Мактабларда 1-синфга қабул қачон бошланиши маълум бўлди

© Sputnik/Зафар ХалиловТошкентда биринчи қўнғироқ, архив сурат
Тошкентда биринчи қўнғироқ, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2023
Oбуна бўлиш
Ота-оналар 20 июнь соат 12: 00 дан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. 2023-2024-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Ўрнатилган тартибга кўра, қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
1.
микроҳудуд доирасида (20 июнь – 31 июль);
2.
микроҳудуддан ташқарида (1 - 15 август).
43 та туман (шаҳар)да 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Бунда ота-оналар 20 июнь соат 12:00 дан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
Қолган туманларда анъанавий шаклда, яъни бевосита мактаб томонидан қабул қилиниб, 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади ва назорат этиб борилади.
Маълумот учун: 2023-2024-ўқув йилида республика бўйича 730 мингдан ортиқ болалар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.
Как проходит первый звонок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Энди бола туғилиши билан мактабга онлайн ҳисобга қўйилади — бу қандай қулайликлар беради?
Янгиликлар лентаси
0