Бухоро ва Навоий вилоятларида қарийб 30 мингта хонадон “свет”сиз қолди

© unsplash/Robert WiedemannЛампочка, архив сурат
Лампочка, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2023
Oбуна бўлиш
Вазирлик кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланишини маълум қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Бухоро ва Навоий вилоятларида кучли шамол эсмоқда.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг натижасида соат 17:00 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди.
Таъкидланишича, Бухоро вилоятининг Шофиркон, Пешку ва Ғиждувон туманларидаги жами 6000 та истеъмолчининг, Навоий вилоятининг Нурота, Навбаҳор, Конимех ва Кармана туманларидаги жами 23 560 та истеъмолчининг электр таъминотида узилиш бўлмоқда.
Вазирлик кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланишини маълум қилмоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бухоро ва Навоий вилоятларида чанг бўрони ва кучли шамол кузатилаётгани акс этган видеолар тарқалган эди.
Янгиликлар лентаси
0