Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги финал баҳсини қаерда онлайн томоша қилиш мумкин?

© МОҚ“CAFA Nation’s Cup 2023”
“CAFA Nation’s Cup 2023”  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2023
Oбуна бўлиш
Финалда мусобақанинг гуруҳ босқичи ғолиблари —Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари тўқнаш келишади.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Эртага, 20 июнь куни, Тошкентда “CAFA Nation’s Cup 2023” мусобақаси доирасидаги финал ўйини бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:30 да "Бунёдкор" стадионида бошланади.
Финалда мусобақанинг гуруҳ босқичи ғолиблари —Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. "Оқ бўрилар" тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса қора либосда ҳаракатланади.
SPORT телеканали баҳсни жонли эфирга узатади.
"Пахтакор" стадионида Қирғизистон ва Ўмон футболчилари учинчи ўрин учун курашишади.
Ўзбекистон финал йўлида Ўмон (3:0), Туркманистон (2:0) ва Тожикистон (5:1) жамоалари устидан ғалаба қозонди. Эрон эса Қирғизистон ва Афғонистон вакилларини ортда қолдирди.
Ўйиннинг энг қизиқ лаҳзаларини Sputnik Telegram-каналида кузатиб боришингиз мумкин.
Футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири шу йилнинг 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда. Илк бор ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Ўмон, Эрон ҳамда Афғонистон терма жамоалари иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0