Қиличбоз Зайнаб Дайибекова Осиё чемпиони бўлди

Зайнаб Дайибекова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2023
Oбуна бўлиш
Дайибекова финалда уч карра жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби жанубий кореялик Жису Юнни мағлубиятга учратди.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Хитойнинг Уси шаҳрида ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасида сабля йўналишида Зайнаб Дайибекова олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Ўзбекистонлик спортчи финалда уч карра жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби жанубий кореялик Жису Юн устидан ғалаба қозонган.
Дайибекова мусобақа босқичларида Вьетнам, Хитой, Австралия вакилларини, ярим финалда эса ҳиндистонлик рақибасини енгган.
Хабарда қайд этилишича, бу Дайибековнинг катталар ўртасидаги Осиё чемпионатларида қўлга киритган биринчи олтин медали ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0