Ғарб Украинанинг асосий орзусини амалга оширди - ва Путин тузоғига илинди

© AFP 2023 / ANATOLII STEPANOVУкраиналик аскарлар, архив сурат
Украиналик аскарлар, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Oбуна бўлиш
Ғарб ўзи ўзига қазиган чоҳнинг чуқурлигини энди англаб етмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ғарб борини тиккан Украина қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учради. Фронтдаги кескинлашувнинг дастлабки кунларида, кузатувчилар учун нима бўлаётганини баҳолаш қийин эди, аммо эндиликда УҚК ҳали ҳам йўналишнинг бошида — ҳеч кимники бўлган “кулранг” ҳудудда ҳаракат қилаётгани маълум бўлди. Яъни Киев, ҳатто Россия мудофаа тузилмаларининг биринчи қаторига етиб бормасдан туриб, одамлар ва техникада бундай катта йўқотишларга дучор бўлмоқда. Бу биринчи қатордаги мудофаа тизимларини бузиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Украиналикларни Ғарб, албатта, ҳисобга олмайди, лекин улар ўзларининг пул ва етказиб берган қурол-яроғ кўринишидаги йўқотишларини ҳисобга олишади. “Bloomberg“ агентлигининг ҳабарига кўра, бугун ЕИ Украинага навбатдаги молиявий ёрдам пакетини – 50 миллиард евро (55 миллиард доллар) миқдорида эълон қилди. Нашрнинг таъкидлашича, европаликлар ўзлари учун оғир мажбуриятлардан қочиш истагида ва ёрдам грантлар, имтиёзли кредитлар ва кафолатлар кўринишида таклиф этилади.
Америкаликлар учун — Европа иттифоқчиларининг иқтисодиётини чўктириш ниятларини ҳисобга олган ҳолда — вазият унчалик осон эмас. Машҳур америкалик миллиардер Дэвид Сакс бир неча соат олдин мақола эълон қилди, унда у нафақат Украинанинг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учрагани, балки Жо Байден маъмурияти боши берк кўчага кириб қолганини ҳам таъкидлаган.
Ўтган давр мобайнида АҚШ Украинага 100 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган. Бу маблағнинг катта қисми Вашингтонда қисқартирилгани аниқ, аммо барибир, маблағлар америкаликлар учун ҳозирги оғир замонда янада долзарброқ мақсадларга йўналтирилмасдан, Украина йўналишига бемаънилик билан сарфлангани маълум бўлди.
Аммо бу харажатларнинг ҳаммаси ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлмаган бўлар эди (ҳар ҳолда, АҚШ дунёнинг асосий “босмахона”сини назорат қилишда давом этмоқда), агар улар ўз мақсадларига эришиш шаклида даромад олганларида. Бунинг ўрнига, фронтда муваффақиятнинг йўқлиги Украина Ғарб учун шунчаки ресурсларни ютиб юбораётган ва ҳеч қандай ижобий натижа бермагаётган қора туйнукка айланганини иложи борича аниқ кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, Киев ҳолати яхши. Улар тушуниб етдики, Россия умуман Польша чегарасига бориш ниятида эмас, демак, ҳозирги режимда Москва билан жуда узоқ вақт жанг қилиш мумкин. Мамлакатнинг аксарият қисми учун асосийси Ғарбнинг қарамоғида қолиш ва қўллаб-қувватлашни тўхтовсиз талаб қилишдир. Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба сўзларига кўра, можаро давом этар экан, ҳар доим қурол-яроғ етишмовчилиги бўлади. Шу билан бирга, Украинадаги бу ақл бовар қилмайдиган даражада ўсиб бораётган қарзлар ҳеч кимни безовта қилмаяпти — улар Москва устидан қозонилган ғалабадан кейин қарзларни Россия товонидан қайтариш ниятида эканликларини тўғридан-тўғри айтишмоқда. Ғалаба қозона олмаётганлари эса Ғарбнинг айбидир, чунки у кам ва ёмон ёрдам бермоқда. Жуда қулай позиция.
Ҳозир мамлакат юзлаб ва минглаб фуқароларининг ҳаёти билан тўлаётгани Киевда ҳеч кимни безовта қилмайди. Дарҳақиқат, айни дамда Украина ўзининг асосий орзусини амалга оширди ва ҳолатни сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солади.
Албатта, бундай андишасиз ҳолда “бошга чиқб олиш”ни Ғарб бир деганда тўхтаб қолиши мумкин эди. Аммо у бундайн қила олмайди — Оқ уй ва либерал Атлантика элиталари Украинани қўллаб-қувватлаш учун кўп нарсаларини тиккан. АҚШда тез яқинлашиб келаётган президентлик сайловлари нуқтаи назаридан эса бу мутлақо ақлга сиғмайдиган кўринади — Демократик партия учун жуда шармандали, овоза бўладиган ва қимматга тушадиган муваффақиятсизликдир.

Дэвид Сакс, ўзидан олдинги бошқа кўпчилик каби, Афғонистонни ёдга олди, ундан чиқиб кетиш америкаликлар учун бутун дунё олдида шармандаликка айланган эди.

Бироқ ҳақиқат бундан ҳам ёмонроқ. 20 йил давомида Афғон кампанияси дунё учун зерикарли ахборот фонига айланди. Унинг боши берк кўчага кириб қолгани ва иттифоқчилар у ердан кетишга мажбур бўлганлиги ҳаммага аён эди. АҚШнинг асосий обрў-эътибор йўқотишлари ҳатто географиянинг чеккасидаги худонинг назаридан қолган мамлакатдан қўшинларни олиб чиқиб кетиш ҳақиқати билан эмас, балки унинг логистик жиҳатдан қанчалик даҳшатли амалга оширилганлиги билан боғлиқ эди. Муваффақиятсизлик сиёсий эмас, кўпроқ техник эди.
Украина билан вазият тубдан бошқача. Бир ярим йил давомида Ғарб глобал экзистенциал инқироз шароитида Россия билан қарама-қаршилик мавзусини сиёсий ва информацион равишда оширди.
Вазиятнинг барқарорлашиши, ўткирлигини йўқотиши учун 20 йил бўлмасада, анча вақт керак бўлади. Ҳозирда Украина сиёсатидаги кескин ўзгариш нафақат АҚШ ва Европа имиджига зарба, балки бутун дунё олдида оғир стратегик мағлубиятни тан олишни англатади.
Дунёнинг турли минтақаларида ўз таъсирини тезда йўқотиб қўйган ҳозирги вазиятда, АҚШ бунга қодир эмас, чунки бу уларнинг глобал гегемонлигининг қулашини янада кучайтиради, яъни улар учун масала фақат ички сиёсий муаммолар билан боғлиқ эмас.
АҚШ учун ҳар қандай ҳолатда ҳам Ғарбнинг геосиёсий мағлубияти билан якунланадиган Украина инқирозига чуқурроқ ботишда давом этишдан бошқа йўл йўқ. Лекин бу мағлубият ҳозир эмас, балки бироз кейинроқ амалга ошади — шунчаки чиқиш йўли йўқ бўлган классик цугцванг ҳолати.
Янгиликлар лентаси
0