Ўзбекистоннинг Эронга қарши финал ўйини учун таркиби маълум бўлди

© Sputnik/Abdubakir YunusovCAFA-2023 Фотолента с матча Туркменистан против Узбекистана
CAFA-2023 Фотолента с матча Туркменистан против Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Oбуна бўлиш
"CAFA Nation's Cup" турнири финал ўйини Ўзбекистон ва Эрон ўртасида кечади.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Бироздан сўнг "CAFA Nation's Cup" турнири финал ўйини бошланади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши баҳс олиб боради.
Мазкур учрашув олдидан Ўзбекистоннинг бошланғич таркиби эълон қилинди.
Sputnik мухбирининг хабар қилишича, майдонга Ўткир Юсупов (дарвозабон), Элдор Шомуродов, Ҳожиакбар Алижонов, Фаррух Сайфиев, Отабек Шукуров, Одилжон Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов, Шерзод Насруллаев, Умарбек Эшмуродов, Абдулла Абдуллаев тушади.
Ўзбекистон финал йўлида Ўмон (3:0), Туркманистон (2:0) ва Тожикистон (5:1) жамоалари устидан ғалаба қозонди. Эрон эса Қирғизистон ва Афғонистон вакилларини ортда қолдирди.
Қайд этиш жоизки, жамоалар ўзаро бунга қадар 11 маротаба ўйнаган. Ўзбекистон бир марта ғалаба қозонган бўлса, 9 бор эронликлар устун келган.
Ўйиннинг энг қизиқ лаҳзаларини Sputnik Telegram-каналида кузатиб боришингиз мумкин.
Футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири шу йилнинг 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда. Илк бор ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Ўмон, Эрон ҳамда Афғонистон терма жамоалари иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0