Тошкент вилоятида экология ходими хизмат вақтида пичоқланди — тафсилотлар

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишАптечка
Аптечка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Oбуна бўлиш
Бемор операция қилиниб, жонлантириш бўлимига ўтказилган.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Тошкент вилоятида инспектор хизмат вақтида пичоқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 19 июнь куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи, давлат инспектори Муҳаммаджон Фозилов хизмат вазифасини бажараётган вақтида пичоқланди.

"Айни дамда инспекторга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бемор операция қилиниб, жонлантириш бўлимига ўтказилган", - дейилади хабарда.

Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан воқеа сабаблари ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда.
Хабарда айтилишича, кейинроқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Янгиликлар лентаси
0