Донецк марказидаги кўп қаватли уйга Украина дрони келиб тушди

Oбуна бўлиш
Дрон 20-қаватдаги уйга келиб тушган. У келиб тушган пайтда уйда ҳеч ким бўлмаган.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Донецк шаҳрининг Ворошилов туманидаги кўп қаватли турар жойга Украинанинг учувчисиз учар қурилмаси келиб тушди, деб хабар берди РИА Новости.
Ҳодиса Маяковский хиёбонида содир бўлган. Дрон 20-қаватдаги уйга келиб тушган. У келиб тушган пайтда уйда ҳеч ким бўлмаган, ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳодиса жойида қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иш олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0