Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилади

© Depositphotos.com / IgorVetushkoРука в резиновой перчатке с таблеткой на фоне стеклянной баночки
Рука в резиновой перчатке с таблеткой на фоне стеклянной баночки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2023
Oбуна бўлиш
ССВ фармацевтика фаолиятини лицензиялаш билан боғлиқ вазифа ва функцияларини бажаришга оид ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) ҳузурида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси ташкил қилинади. Бу 20 июнь куни қабул қилинган “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти қарорида кўзда тутилган.
Қарор билан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимидаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУК ССВ тизимига ўтказилиб, унинг негизида давлат муассасаси шаклидаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилиши белгиланди.
Бунда ССВ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, сертификатлаштириш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш билан боғлиқ вазифа ва функцияларини бажаришга оид ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0