Истеъмолчиларга сув етказиб бериш босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади

© FRANCK FIFE / AFPСтакан с водой
Стакан с водой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2023
Oбуна бўлиш
2023 йил сентябргача барча туманларда сув ресурсларини бошқаришни давлат-хусусий шерикликка ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Истеъмолчиларга сув етказиб бериш босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади. Бу 20 июнь куни қабул қилинган президент фармонида кўзда тутилган.
Фармон билан Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари тасдиқланди.
2030 йил якунигача вазирликнинг қуйи (туман) бўғинда сув ресурсларини бошқариш, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш ҳамда сувнинг ҳисобини юритиш функцияси босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади.
2023 йил сентябргача барча туманларда сув ресурсларини бошқаришни давлат-хусусий шерикликка ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0