Йил бошидан бери ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга ташриф буюрди?

© AP Photo / Julio CortezАэропорт, архив сурат
Аэропорт, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2023
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, 650,7 минг нафар ўзбекистонлик Қирғиз республикасига, 422,0 минг нафари Тожикистонга, 255,7 минг нафари Қозоғистонга сафар қилган.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Жорий йилнинг январь-май ойларида 1,6 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Ўзбекистонликлар 5 ой давомида энг кўп Қирғизистонга борган, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги.

Маълумотларга кўра, 650,7 минг нафар ўзбекистонлик Қирғиз Республикасига, 422 минг нафари Тожикистонга, 255,7 минг нафари Қозоғистонга сафар қилган.

Шунингдек, беш ой мобайнида Россияга 65,1 минг нафар, БААга 59 минг нафар, Туркияга 52,7 минг нафар, Саудия Арабистонига 24,4 минг нафар, Кувайтга 20,7 минг нафар, Мисрга 9,1 минг нафар, Озарбайжонга 8,3 минг нафар Ўзбекистон фуқароси борган.
Эслатиб ўтамиз, январь-май ойларида 1,4 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари қариндошларини йўқлаш мақсадида хорижга сафар қилган.
Янгиликлар лентаси
0