AFC U17: Ўзбекистон-Саудия учрашуви қандай ўтди - фото

© Ассоциация футбола УзбекистанаКубок Азии U-17: матч Узбекистан-Саудовская Аравия
Кубок Азии U-17: матч Узбекистан-Саудовская Аравия  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2023
Oбуна бўлиш
Учрашув ғолиби ОФК вакили сифатида U17 жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
ТОШКEНТ, 26 июнь – Sputnik. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон U17 ёшлар терма жамоаси Осиё Кубоги 1/4 финал босқичида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушиб, рақибларини 0:2 ҳисобида мағлуб этди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Саудия Арабистони терма жамоасига ёрдам бермади ва 19-дақиқада пенальти - Ал-Бишри Наваф ўзбек жамоаси дарвозасига аниқ зарба бера олмади.
© UFAU17 Узбекистан-Саудовская Аравия
U17 Узбекистан-Саудовская Аравия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2023
U17 Узбекистан-Саудовская Аравия
Иккинчи бўлимда эса ўйиннинг 79-дақиқасида араб спортчиси Ал-Бурайх Маҳмуд ўз дарвозасига гол урди. Саудияликларга иккинчи ғалаба келтирган гол 84-дақиқада Дилшод Абдуллаев томонидан киритилди.
Мусобақа регламентига кўра, 1/4 финалда ғалаба қозонган Ўзбекистон терма жамоаси нафақат турнирнинг ярим финалига, балки Осиё футбол конфедерацияси номидан U17 жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
© UFAU17 Узбекистан-Саудовская Аравия
U17 Узбекистан-Саудовская Аравия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2023
U17 Узбекистан-Саудовская Аравия
Ушбу ўйин Бангкок шаҳрининг “Таммасат” стадионида бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик футболчилар оқ-кўк либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланди. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланди.
© UFAU17 Узбекистан-Саудовская Аравия
U17 Узбекистан-Саудовская Аравия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2023
U17 Узбекистан-Саудовская Аравия
Ўзбекистон Саудия учрашувининг энг қизиқарли лаҳзаларини телеграм каналимизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0