Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Нега Ғарб техникаси Украинани мағлубиятдан қутқара олмайди — АҚШ ОАВи

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишАртемовскда бузилган Украина зирҳли машиналари.
Артемовскда бузилган Украина зирҳли машиналари. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2023
Oбуна бўлиш
Atlantic: Ғарб ҳарбий техникаси Россия қуролларининг самарадорлиги туфайли Украина ҚКни мағлубиятдан қутқармаяпти.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ғарб ҳарбий техникаси Россия қуролларининг самарадорлиги туфайли Украина Қуролли кучларини мағлубиятдан қутқара олмайди, деб ёзади "Atlantic" шарҳловчиси Филлипс Пейсон О’Брайен.

"Руслар каттароқ ҳарбий-ҳаво кучларига эга ва уларнинг самолётлари технологик жиҳатдан украиналиклардан устун. Россия ҳам разведка маълумотларини йиғиш учун ҳам, Украина кучларига қарши тўғридан-тўғри ҳаракат қилиш учун ҳам кўп сонли дронлардан фойдаланиши мумкин. Россиянинг Ка-52 каби вертолётлари Украина зирҳли техникасини йўқ қилишда ўзини яхши кўрсатди", деди у.

Бундан ташқари, Россия армиясида кўплаб артиллерия ва ракета отиш мосламалари, шунингдек, танкка қарши самарали тизимлар мавжуд, деб қўшимча қилди журналист.
Киевга Ғарбнинг замонавий техникаси етказилганлигига қарамай, “Leopard” танклари ва “Bradley” жанговар машиналари йўқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0