Ўзбекистонлик боксчилар Қозоғистондаги халқаро турнирда иштирок этади

© НОКЎзбекистонлик боксчилар
Ўзбекистонлик боксчилар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2023
Oбуна бўлиш
Мусобақада 10 дан ортиқ мамлакатдан 200 нафарга яқин боксчи иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Жорий йилнинг 27 июнь - 2 июль кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида халқаро “Елорда кубоги” мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Мусобақада 10 дан ортиқ мамлакатдан 200 нафарга яқин боксчи иштирок этади. Улар қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам ўз омадларини синаб кўришади.
Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда Астанага йўл олди:
-51 кг: Асилбек Жалилов;
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров;
-54 кг: Санжар Ваҳобов;
-60 кг: Дилшод Абдумуродов;
-60 кг: Миркомил Сайтоҳунов;
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳитдинов;
-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев;
-67 кг: Бекзод Ҳамидов;
-71 кг: Нурислом Исмоилов;
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев;
-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев;
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев;
-92 кг: Нусратбек Тоҳиров;
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.
Мураббийлар: Хулио Ли Эчеварриа, Акмал Ҳасанов, Жасурбек Қурбонов, Руслан Телимбаев, Озод Ҳасанов. Шунингдек, Маъруф Урдушев мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.
Янгиликлар лентаси
0