U-17 Осиё кубоги: Ўзбекистон-Саудия Арабистони ўйинини қаерда онлайн томоша қилиш мумкин

© Ассоциация футбола УзбекистанаФутбол бўйича Ўзбекистон У-17 терма жамоаси
Футбол бўйича Ўзбекистон У-17 терма жамоаси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси чорак финалда саудиялик рақибларига қарши баҳс олиб боришади.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Бугун, 26 июнь куни, футбол бўйича Ўзбекистон U-17 жамоаси Таиландда давом этаётган Осиё кубогининг чорак финалида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.
Бу учрашувдаги қозонилган ғалаба Ўзбекистон ўсмирларига жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этади.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва жамоа футболчиси Шерзод Абдулбориев Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида бу муҳим учрашув эканлиги, футболчиларда ғалабага бўлган иштиёқ юқорилигини таъкидлашди.
Бу баҳсда ўзбекистонлик футболчилар оқ-кўк либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.
Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади ва у Бангкок шаҳрининг “Таммасат” стадионида бўлиб ўтади. Баҳсни “AFC Asian Cup”нинг YouTubeʼдаги расмий каналида онлайн томоша қилиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0