Байрам кунлари транспортнинг барча турларида қўшимча қатновлар йўлга қўйилади

© Sputnik / Алексей ФилипповПассажирка с чемоданами в аэропорту
Пассажирка с чемоданами в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2023
Oбуна бўлиш
Қурбон ҳайит муносабати билан темир йўл ва ҳаво йўлларининг маҳаллий йўналишлари учун қўшимча қатновлар амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 28 июнь – 2 июль кунлари Қурбон ҳайити байрами муносабати билан транспортнинг барча турларида қўшимча қатновлар амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Uzbekistan Airways” компанияси томонидан маҳаллий қатновларда йўловчилар сонини ошириш, шунингдек, 26 июндан 3 июлга қадар қўшимча рейслар ташкил этиш режалаштирилган.
Қуйидаги самолётлар янги ўринли бортларга алмаштирилади:
А-320 туридаги 150 ўринли ҳаво кемаларини А-321 туридаги 180 ўринли;
В-767 турдаги 246 ўринли бортларни А-330 турдаги 264 ўринли ўринли.
Мазкур ҳаво кемаларига алмаштириш орқали авиакомпания томонидан Тошкент-Урганч (17 та), Тошкент-Нукус (15 та), Тошкент-Бухоро (8 та), Тошкент-Самарқанд (6 та), Тошкент-Термиз (5 та), Тошкент-Наманган (2 та), Тошкент-Фарғона (4 та), Тошкент-Қарши (1 та) йўналишларида авиақатновлар амалга оширилади.
Ҳар икки томонга бажарилган қатновларда хизмат кўрсатиладиган амалдаги йўловчилар сони жами 12 400 дан 18 200 тага етказилиши белгиланган.
“Silk Avia” авиакомпанияси томонидан қуйидаги йўналишларида авиақатновлар амалга оширилади:
Тошкент-Бухоро (5 та);
Тошкент-Самарқанд (4 та);
Тошкент-Қарши (3 та);
Тошкент-Навоий (2 та);
Тошкент-Наманган (2 та);
Тошкент-Нукус (3 та);
Тошкент-Термиз (4 та);
Тошкент-Урганч (3 та);
Тошкент-Фарғона (3 та);
Фарғона-Урганч (1 та);
Фарғона-Бухоро (1 та);
Бухоро-Урганч (1 та).
Ҳар икки томонга амалга ошириладиган рейсларда 4 608 нафар йўловчига хизмат кўрсатилади.
“Qanot Sharq” авиакомпанияси томонидан Тошкент-Бухоро (1 та), Тошкент-Фарғона (1 та), Тошкент-Самарқанд (1 та) йўналишларида авиақатновлар амалга оширилиб, ҳар икки томонга амалга ошириладиган йўналишларда 1044 та йўловчига хизмат кўрсатилади.
“My Frieghter” (Centrum-Air) авиакомпанияси томонидан Тошкент-Бухоро (1 та), Тошкент-Термиз (1 та), Тошкент-Самарқанд (1 та) йўналишларида авиақатновлар амалга оширилиб, ҳар икки томонга амалга ошириладиган йўналишларда 1080 та йўловчига хизмат кўрсатилади.
“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг йўналишларида қуйидаги қўшимча парвозлар амалга оширилади:
27 июнь куни Тошкент – Урганч – Тошкент (2 та), Тошкент – Нукус – Тошкент(1 та), Тошкент – Термиз – Тошкент (1 та) йўналишларида;
28 июнь куни эса Тошкент – Термиз – Тошкент (1 та), 30 июнь куни эса Тошкент – Урганч – Тошкент (1 та) йўналишида;
2 июль куни Тошкент – Бухоро – Тошкент (1 та) йўналишида.
Темир йўл транспорти йўналишида
Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналишида 26 июнь кунидан 3 июль кунига қадар “Афросиёб” поезди қатновлари қўшимча 1 тага оширилади. Натижада қатновлар сони 16 тага ва жойлар сони 4,5 мингтага ошади.
Қайд этилишича, бу орқали ушбу йўналишда ташилаётган йўловчилар сони тенг баробарга ошади.
Шунингдек, 26, 28, 30 июнь ва 2 июль кунлари Тошкент – Хива йўналишида ҳамда 27, 29 июнь ва 1, 3 июль кунлари Хива – Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи қўшимча 1 та йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади.
Қўшимча қатновлар:
26 июнь кунидан 3 июль кунига қадар "Тошкент – Термиз – Тошкент", "Тошкент – Шовот – Тошкент", "Тошкент – Қўнғирот – Тошкент", "Тошкент – Бухоро – Тошкент" йўналишидаги мавжуд йўловчи поездларига қўшимча 4 тадан вагон уланади.
26 июнь кунидан 3 июль кунига қадар “Тошкент-Наманган-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поездлар қатновлари қўшимча 1 тага оширилади.
29 июнь Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишидаги “Афросиёб” поезди қатновлари қўшимча 1 тага оширилади.
26 июнь 3 июль кунлари жами 42 та рейс амалга оширилиб, 135 мингта йўловчи (жумладан, қўшимча 27 мингта йўловчи) ташиш имконияти яратилади.
“Тошкент” автовокзалидан бажариладиган автобус қатновлари
Тошкентдан Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё, Хоразм ва Навоий йўналишларида кунлик 32 та режадаги рейслар билан бирга қўшимча 18 тагача рейс амалга оширилмоқда. Натижада кунига 50 та рейс орқали 2700 та йўловчи ўз манзилига етказилмоқда.
Умумий қатновлар сони 350 та рейсни ташкил этиб, 19 мингта (6,930 та қўшимча) йўловчилар ташилади. Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда юқоридаги йўналишларда яна қўшимча қатновлар ташкил этилади.
“Тошкент” автовокзалида 24 соатлик иш режими ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 28 июнь куни Қурбон Ҳайити байрами муносабати билан Тошкент метрополитени тонги соат 04:00 дан кеч соат 00:00 га қадар домий жадвал асосида ўз иш фаолиятини олиб боради.
“Uzbekistan Airways” Қурбон ҳайити муносабати билан 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновларга 50% чегирма эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0