Шавкат Мирзиёев шайх Муҳаммад Содиқни Имом Бухорий ордени билан мукофотлади

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишМухаммад Садык Юсуф. Архивное фото
Мухаммад Садык Юсуф. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2023
Oбуна бўлиш
Халқаро миқёсда динлараро мулоқотни йўлга қўйиш, диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган етук мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги алоҳида хизматлари учун, - дейилади Фармон матнида.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни Имом Бухорий ордени билан мукофотлади.
"Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф "Олий Даражали Имом Бухорий" ордени билан мукофотлансин", - дейилади фармонда.
Шунингдек, фармон матнида қуйидаги сўзлар келтирилган:
Ўзининг серқирра фаолияти ҳамда беқиёс илмий-маърифий мероси билан исломий тафаккур ва маданиятни равнақ топтириш, муқаддас динимизнинг улуғ инсоний ғояларини халқимизга етказиш, машҳур уламоларимизнинг бебаҳо асарларини чуқур тадқиқ этиш, турли мамлакат ва ўлкаларда кенг тарғиб қилиш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати,
халқаро миқёсда динлараро мулоқотни йўлга қўйиш, миллат ва элатлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш, жамият ҳаётида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссаси,
диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган етук мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги алоҳида хизматлари учун.
Шавкат Мирзиёев, яна бир муфтий, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохонни ҳам "Олий Даражали Имом Бухорий" ордени билан мукофотлаш ҳақида фармон имзолади.
Имом Бухорий ордени ўтган йилнинг август ойида тасдиқланган эди. Аввалроқ бу орден Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0