Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Хориждаги ўзбекистонликлар президент сайловида қандай ва қаерда овоз беради — қўлланма

© Sputnik / Владимир АлексеевКабинки для голосования в посольстве Узбекистана в Москве. Архивное фото
Кабинки для голосования  в посольстве Узбекистана в Москве. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2023
Oбуна бўлиш
Сайлов куни хориждаги ўзбекистонликлар мамлакатнинг 39 та давлатда тузилган сайлов участкаларида овоз беришлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон бўлиб ўтадиган президент сайлови бўйича хорижда 56 та сайлов участкаси тузилади. Улар мамлакатнинг 39 та чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида жойлашган.
Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови қандай ўтади
Демак, сайловнинг асосий куни (9 июль) ва муддатидан олдин овоз бериш кунлари (28 июндан 5 июлгача) хориждаги сайловчилар рўйхатига киритилган ёки рўйхатга кириш учун мурожаат йўллашга улгурмаган ўзбекистонликлар ҳам сайлов участкаларига ташриф буюришлари мумкин бўлади.
Овоз бериш вақти:
9 июль - фуқаро бўлиб турган мамлакатнинг маҳаллий вақти билан соат 8.00 дан 20.00 гача;
28 июндан 5 июлгача - хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, консуллик муассасалари белгилаган вақт билан.
Овоз беришда паспорт, ID-карта, ҳарбий гувоҳнома, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотномадан фойдаланиш мумкин.
Муддатидан олдин овоз бериш жараёни тартиби:
Муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов участкасига келган овоз берувчи участка сайлов комиссиясига (УСК) сайлов куни бўла олмаслик сабабларини кўрсатган ҳолда ёзилган аризани тақдим этади.
Сайловчи УСКнинг 2 нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатининг кўчирмасига имзо қўяди. Шундан сўнг, унга сайлов бюллетени ва конверт берилади.
Сайловчи бюллетенни яширин овоз бериш кабинасида тўлдиради, ковертга солиб елимлайди.
Комиссиянинг муҳри билан тасдиқланган конверт 9 июлга қадар махсус сейфда сақланади.
Шунингдек, чет давлатларнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларда муддатидан олдин овоз бериш сайловчининг турган жойида ҳам ўтказилиши мумкин. Бунда участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг турган жойида овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида маълум қилади.
Овоз бериш тугаганидан кейинги жараён
Овоз бериш тугаганидан кейин участка сайлов комиссияси аъзолари кўчма овоз бериш қутисини очади. Унинг ичидаги сайлов бюллетенларини санамасдан махсус қопга жойлайди, қопни сурғучлайди ва бу ҳақда далолатнома тузади.
Сайлов бюллетенлари солинган қоп сурғучланган ҳолда далолатнома билан бирга сайлов участкасига олиб борилади ва сайлов куни овозларни санаб чиқиш жараёни бошлангунига қадар сақланади.
Президент сайловида Россиядаги ўзбекистонликлар қаерда овоз беришлари мумкин — манзиллар
Сайлов куни участкаларда барча фуқаролар овоз бериб бўлган бўлса, участка сайлов комиссияси овоз бериш тугаганлигини исталган вақтда эълон қилиши мумкин.
Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Президент сайловида хориждаги ўзбекистонликлар қаерда овоз беришлари мумкин — манзиллар
Янгиликлар лентаси
0