Россияда ўзбекистонликлар бўлган машина ЙТҲга учради - қурбонлар бор

© МВД Самарской областиСамарада ўзбекистонликлар бўлган машина ЙТҲга учради
Самарада ўзбекистонликлар бўлган машина ЙТҲга учради - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2023
Oбуна бўлиш
Самара трассасида 2 та "Honda Stepwgn" ва "Hyundai Elantra" автомобилнинг тўқнашуви оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, яна 8 киши жароҳат олди.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Россияда ўзбекистонликлар бўлган машина йўл-транспорт ҳодисасига учради. Натижада 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Мусофир/мигрант Telegram-канали мамлакат ИИВ бош бошқармасига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Самара трассасида 2 та "Honda Stepwgn" ва "Hyundai Elantra" автомобилнинг тўқнашуви оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, яна 8 киши жароҳат олди.
© МВД Самарской областиСамарада ўзбекистонликлар бўлган машина ЙТҲга учради
Погибшие и пострадавшие в ДТП на самарской трассе были граждане Узбекистана и Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2023
Самарада ўзбекистонликлар бўлган машина ЙТҲга учради
ЙТҲда ҳалок бўлган ва жароҳатланганларнинг барчаси - Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари. Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган.
Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи, вилоят давлат транспорт инспекцияси раҳбарияти ва Россия ИИВ ҳудудий бошқармаси ишламоқда.
Янгиликлар лентаси
0