Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Су-34 қирувчилари Украина ҚКнинг учта пунктини йўқ қилди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишРоссиянинг Су-34 қирувчиси
Россиянинг Су-34 қирувчиси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2023
Oбуна бўлиш
"Марказ" гуруҳининг Су-34 қирувчилари Украина Қуролли кучларининг Красний Лиман йўналишидаги учта пунктини йўқ қилди.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. “Марказ” қўшинлари гуруҳи Су-34 қирувчи-бомбардимончилари Красний Лиман йўналишида Украина ҚКнинг қўмондонлик пункти, таянч пункти ва ҳарбийларининг вақтинчалик жойлаштириш пунктини йўқ қилди, деди “Марказ” гуруҳи матбуот маркази раҳбари Александр Савчук РИА Новостига.

"Красний Лиман йўналишида “Марказ” қўшинлари гуруҳининг Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолётлари ҳаводан зарба берди, натижада душманнинг қўмондонлик пункти, истеҳкоми ва вақтинча жойлаштириш пункти йўқ қилинди, — деди у.

Гуруҳнинг ҳужум ва армия авиацияси экипажлари Украина қўшинларининг аскарлари ва ўқ отиш кучи тўпланган 10 дан ортиқ ҳудудларга ракета зарбаларини берди, деб қўшимча қилди Савчук.
Червоная Диброва қишлоғи ҳудудида “Солнцепёк” экипажи душман қалъасини йўқ қилди.
“Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида, шунингдек, Торский участкасида Украина Қуролли кучларининг 63 ва 67-механизациялашган бригадалари бўлинмалари артиллериядан ўққа тутилди”, — деб хулоса қилди матбуот маркази раҳбари.
Янгиликлар лентаси
0