Путин мусулмонларни Қурбон байрами билан табриклади

© Sputnik / Гавриил Григоров / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2023
Oбуна бўлиш
Қурбон ҳайити жамиятда меҳр-оқибат ва адолат ғояларини тарғиб қилишга хизмат қилади - Путин.
МОСКВА, 28 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакат мусулмонларини Қурбон ҳайити билан табриклаб, ушбу байрам жамиятда эзгулик, меҳр-оқибат ва адолат ғояларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
"Ислом динининг улуғ қадамжоларини зиёрат қилиш ниҳоясига етган бу байрам чуқур маънавий-ахлоқий маънога эга. У азал-азалдан эзгу ишлар, қўни-қўшнига ғамхўрлик билан ажралиб туради, жамиятда эзгулик, меҳр-оқибат, адолат ғояларини қарор топтиришга хизмат қилади.

Россия мусулмон жамоаси мамлакат ҳаётида буюк ижодий яратувчанлик ролини ўйнайди, миллатлараро ва динлараро тинчликни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш, ёш авлод тарбиясига катта ҳисса қўшмоқда. Бугун аждодларининг тарихий, маънавий, ватанпарварлик анъаналарига таянган мусулмон жангчилар махсус ҳарбий операция давомида фидойилик, мардлик ва жасорат кўрсатмоқда. Ўз сафдошлари билан елкама-елка Россияни ҳимоя қилмоқдалар.

Сизларга соғлик ва муваффақият тилайман", - дейилади Россия президенти табрик сўзида.
Янгиликлар лентаси
0