U-17 Осиё кубоги: Ўзбекистон ярим финалга қанчалик тайёр

© Ассоциация футбола УзбекистанаЎзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва жамоа сардори Лазизбек Мирзаев
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва жамоа сардори Лазизбек Мирзаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2023
Oбуна бўлиш
Таиланддаги футбол бўйича Осиё кубогининг финалига чиқиш учун Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўсмирлари ўзаро куч синашишади.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жамолиддин Раҳматуллаев U-17 Осиё кубоги-2023 ярим финали доирасида ўтадиган Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Асосий мақсадимиз ушбу ғалаба тасодиф эмаслигини исботлаш. Ўйлайманки, ярим финалда ўзимиз учун керакли бўлган натижани қўлга киритамиз”, - деди Раҳматуллаев
Бош мураббийнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон катта мақсад ва иштиёқ билан мусобақага келган.

“Олдимизда турган минимал мақсад жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик. Энди эса асосий мақсадимиз турнирда зафар қучишни уддалашимиз зарур. Олдимизда иккита муҳим учрашув кутиб турибди. Уларни ижобий натижа билан ҳал қилиш учун бор кучимизни берамиз”, - деди у.

Жамоа сардори Лазизбек Мирзаевнинг таъкидлашича, терма жамоа Жанубий Кореяга қарши учрашувга жисмонан тайёр ҳолатда.
“Эртага ўз ўйинимизни намойиш этиб ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз”, - деди Мирзаев.
Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё кубогининг ярим финалида Жанубий Корея жамоаси билан тўқнашади. Ўзбекистонлик футболчилар оқ-кўк либосда, дарвозабон эса тўлиқ қора либосда ҳаракатланади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да Бангкок шаҳрининг “Патум Тани” стадионида бошланади.
Янгиликлар лентаси
0