ФИФА рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон нечанчи ўринда

© Ассоциация футбола УзбекистанаЎзбекистон терма жамоаси, архив сурат
Ўзбекистон терма жамоаси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Осиё жамоалари орасида 10-поғонани эгаллаб турибди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Сречко Катанец бошчилигида Ўзбекистон терма жамоаси дунё рейтингида олдингидек 74-ўринда, Осиёда эса 10-поғонани эгаллаб турибди.
Қўшнилардан Қирғизистон 97, Қозоғистон 104, Тожикистон 109, Туркманистон эса 138-ўринларни банд этган.
Қатардаги жаҳон чемпионатида чемпион бўлган Аргентина ҳамон рейтинг пешқадами. Чемпионатнинг кумуш медали соҳиби Франция рейтингда иккинчи поғонани банд этиб турибди. Бразилия кучли учликка якун ясаган.
Янгиликлар лентаси
0