Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина ҚК Россиянинг хавфли қуролидан огоҳлантирилди

© Sputnik / Aleksei Panshin / Медиабанкка ўтишБарражирующий дрон-камикадзе "ZALA Ланцет". Архивное фото
Барражирующий дрон-камикадзе ZALA Ланцет. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2023
Oбуна бўлиш
Мақола муаллифининг таъкидлашича, Россия дрони жуда самарали ва тежамкор.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Россиянинг “Ланцет” дрони Украина қуролли кучлари учун энг катта таҳдидлардан бири ҳисобланади, деб ёзади шарҳловчи Питер Сучиу “19FortyFive” учун мақоласида.

“Россия мос нишонларни қидира оладиган ва ҳалокатли аниқ зарбалар бера оладиган камикадзе дронлардан фойдаланишга кўпроқ эътибор қаратмоқда”, - дейилади материалда.

Мақола муаллифининг таъкидлашича, Россия дрони жуда самарали ва тежамкор қурол бўлиб, ундан разведка ва душман кучларига ҳужум қилишда фойдаланиш мумкин. Муаллиф шунингдек, унинг енгиллиги - 12 килограммлигини қайд этган.
“Ланцет” тобора Украина қўшинлари учун энг катта таҳдидлардан бири сифатида кўрилмоқда”, - деди шарҳловчи.
Аввалроқ “France-Presse” агентлиги Россия армияси дронлар ва артиллерия имкониятларидан фойдаланиш бўйича Украина қўшинларидан миқдор ва сифат жиҳатидан олдинда эканлиги ҳақида хабар берган эди.
Янгиликлар лентаси
0