Бугундан магистратурага қабул бошланмоқда

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишРабота приемной комиссии МФТИ
Работа приемной комиссии МФТИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2023
Oбуна бўлиш
Магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни 30 июлга қадар давом этади.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Бугундан магистратурага қабул бошланмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Республика давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланади.
2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Шу ўринда, магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов бу йил магистратурага қабул фақат бир марта бўлиши ҳақида маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0