CAFA Futsal Cup-2023: Ўзбекистон қачон ва ким билан ўйнайди?

© Фото: ЎФАФутзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон биринчи турда Тожикистон, 2- турда Афғонистон, 3-турда Туркманистон, 4-турда Эрон, 5-турда эса Қирғизистонга қарши ўйнайди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси футзал бўйича “CAFA Futsal Cup-2023” биринчи турнирининг очилиш ўйинида Тожикистон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси хабар берди.
Душанбе шаҳрида 23-30 июль кунлари Марказий Осиё футбол ассоциацияси шафелигида футзал бўйича миллий терма жамоалар ўртасида илк бор – “CAFA Futsal Cup-2023” турнири бўлиб ўтади.
Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон терма жамоалари минтақанинг энг кучли жамоаси номи учун кураш олиб боради.
Турнир доирасида жами 15 та учрашув ўтказилади. Мусобақалар бир турда ўтказилади. Ғолиб жамоа тўпланган очколар сонига қараб аниқланади.
Ўзбекистон биринчи турда Тожикистон, 2- турда Афғонистон, 3-турда Туркманистон, 4-турда Эрон, 5-турда эса Қирғизистонга қарши ўйнайди.
1-босқич, 23 июль
Ўзбекистон - Тожикистон;
Қирғизистон - Афғонистон;
Эрон - Туркманистон.
2-тур, 24 июль
Тожикистон - Туркманистон;
Эрон - Қирғизистон;
Ўзбекистон - Афғонистон.
3-тур, 26 июль
Тожикистон - Қирғизистон;
Туркманистон - Ўзбекистон;
Афғонистон - Эрон.
4-тур, 28 июль
Афғонистон - Тожикистон;
Қирғизистон - Туркманистон;
Эрон - Ўзбекистон.
5-тур, 30 июль
Тожикистон - Эрон;
Туркманистон - Афғонистон;
Ўзбекистон - Қирғизистон.
Янгиликлар лентаси
0