Эртага Тошкентдаги 2 та туманда “свет” қисман ўчирилади

© unsplash/Sixteen Miles OutЛампочка. Иллюстративное фото
Лампочка. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2023
Oбуна бўлиш
Ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Эртага, 3 июль куни Тошкент шаҳридаги 3 та МФЙнинг айрим кўчаларида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Яккасарой тумани: "Ракат" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан соат 14:00 гача;
Миробод тумани: "Байналминал" ва "Тонг юлдузи" МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан соат 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0