Россия артиллериясининг устунлиги “Мста-С” гаубицалари билан мустаҳкамланди

© Sputnik / Дмитрий Макеев / Медиабанкка ўтишСамоходная-артиллерийская установка (САУ) "МСТА-С" ведет огонь на Херсонском направлении.
Самоходная-артиллерийская установка (САУ) МСТА-С ведет огонь на Херсонском направлении. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Oбуна бўлиш
"Мста-С" — кечаю кундуз, ҳар қандай об-ҳаво шароитида 40 км масофагача бўлган нишонларга дақиқасига 8-10 та снаряд билан зарба беришга қодир.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россиянинг модернизация қилинган “Мста-С” ўзиюрар артиллерия тизими қувват, ишончлилик ва аниқликнинг муносиб намунасидир, деб таъкидлайди Sputnik ҳарбий шархловчиси Александр Хроленко.
Россия махсус ҳарбий операцияси давомида энг самарали қурол тури Украина Қуролли кучларининг ҳарбий техникаси ва пиёда қўшинига етказиладиган зарарнинг 80 фоизини таъминлайдиган артиллерия бўлиб қолмоқда.

Энг янги ва кучли

29 июнь куни “Ростех” Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига 2023 йилга давлат мудофаа буюртмаси доирасида янги 152 миллиметрли 2С19М1 “Мста-С” гаубицаларининг биринчи партиясини топширди. Янгиланган гаубица автоматлаштирилган бошқарув ва ҳужум тизими (АСУНО) билан жиҳозланган, юқори ўқ отиш тезлигига эга — бир дақиқада 8 та ўқ (2С19М2 модификацияси — 10 тагача ўқ), 40 км гача бўлган масофадаги нишонларни кечаю кундуз, ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳар хил турдаги снарядлар билан уришга қодир.
Янги “Мста-С” артиллерия тизими “ГЛОНАСС” сунъий йўлдош навигация тизими билан интеграциялашган бўлиб, у қийин географик шароитларда ердаги йўналишни сезиларли даражада тезлаштиради, ҳужум вазифаларини тез ва самарали ҳал қилиш имконини беради.
Зарур бўлса, ҳужумни масофадан — батарея бошқарув постидан бошқариш мумкин. Ҳужумни созлаш “Орлан-10” дронлар экипажлари ёрдамида амалга оширилади.
“Мста-С” гаубицасининг тузилмасига тезкор кучли ҳужум амалга ошириш функцияси ўрнатилган бўлиб, бу турли траекториялар бўйлаб битта ўзиюрар артиллерия қуролидан отилган бир нечта снарядлар билан нишонни бир зумда йўқ қилишни англатади.

Тезкор ва кўринмас

Ҳужум жараёни автоматлаштирилган бўлиб, гаубица ўт очиш чизиғига етиб келганидан сўнг 90 сония ичида ўт очишни бошлашга қодир. Ҳужум тугfганидан сўнг бошқа позицияга кетиш учун ундан ҳам кам вақт керак бўлади.
Махфийлик ҳам муҳим аҳамиятга эга. Синтетик материалдан тайёрланган махсус компонент “Қоплама” атроф-муҳит ҳароратида, ҳатто отишмалардан сўнг қизиб кетган гаубицанинг ҳам "кўринмаслигини" сақлаб қолишга қодир.
Россия қуруқликдаги кучларидан энг катта ўзиюрар артиллерия тизим — “Мста-С” — артиллерия батареялари, танклар, зирҳли техника, мудофаа тузилмалари, қўмондонлик пунктлари, алоқа марказлари, пиёда қўшин, душманнинг орқа объектларини йўқ қилиш учун мўлжалланган.

Гаубица арсеналида — парчаланувчи, кассетали, мослашувчан “Сантиметр” ва “Краснополь” снарядлари, шунингдек ядровий (икки килотонгача) ва радио шовқин чиқарувчи снарядлар бор.

"Мста-С" ўзи билан 50 та снаряд олиб юришга қодир, аммо унинг снарядларни ердан узатиш механизми ҳам бор ва у ўқларни юқори тезликда отишни таъминлайди.
“Мста-С” гаубицасининг 15 миллиметрли гомоген пўлат плиталардан ясалган корпуси экипажни зирҳли тешувчи ўқлар ва зарралардан ҳимоя қилади, шунингдек, ҳаракатланувчи қисм ва двигателни ортиқча юкламайди ўзиюрар тўпнинг оғирлиги (атиги) 42 тонна.
Роликлар ва телескопик амортизаторларни мустаҳкамлаб турувчи олтита ғилдирак — отиш пайтида тебранишларни самарали равишда юмшатади. Ўзиюрар артиллерия тизимининг “юраги” — 780 от кучига эга бўлган 12 цилиндрли V шаклидаги В-84А дизель двигатели бўлиб у қуролга юқори тезлик ва манёврликни таъминлайди. Гаубица соатига — 60 кмгача тезликда, ёқилғи қуйишсиз эса 600 км масофагача ҳаракатланишга қодир.
Агар асосий двигатель ишламай қолса, захирадаги газ турбинаси саккиз соатгача гаубица фаолиятини таъминлашга қодир.
Ўзиюрар артиллерия тизими чуқурлиги 5 м гача ва кенглиги 1 км гача бўлган сув тўсиқларини енгиб ўта олади. “Мста-С” гаубицаси дунёдаги энг кучли техникалардан бири ҳисобланади ва махсус ҳарбий операция ҳудудида аъло даражада ишламоқда.

Рақамли технологиялар ёрдамида

“Мста-С” ўзиюрар артиллерия тизимининг янги ҳужум бошқариш тизими нишон тўғрисида маълумот қабул қилиши билан дарҳол ҳужумни бошлаш имконини беради.
Маълумотлар тизимга тўғридан-тўғри турли манбалардан (тузатувчилар, илғор разведка гуруҳлари, дронлар, турли даражадаги штаб-квартиралар ва бошқалар) киради. Рақамли форматда ўт очиш созламалари автоматик равишда чиқарилади. Экипаж командири томонидан тасдиқланганидан сўнг, қурол мустақил равишда нишонга қаратилади ва ўқ узади.
Автоматлаштирилган ўқлаш тизими, ўқ-дорилар турини танлаш ва ишлатилган патронларни чиқариш жараёнлари ҳужум тезлигини таъминлайди ва экипаждаги жисмоний оғирликни камайтиради.
Вақт — замонавий жангнинг асосий параметридир, ким тезроқ ва аниқроқ зарба берса, ўша ғалабага яқинроқдир. Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида бу рус артиллериячиларидир.

"Уруш худоси" кучи

Қироллик мудофаа илмий-тадқиқот институти (RUSI) тадқиқотчиси доктор Жек Уотлингнинг сўзларига кўра, махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Россия артиллерияси ўзининг батареяга қарши имкониятларини разведка маълумотларини қабул қилиш (алмаштириш)нинг “технологик жараёнини соддалаштириш” орқали бир неча бор яхшилаган.
Ғарб Россия артиллериясининг махсус ҳарбий операция ҳудудида миқдорий ва сифат жиҳатидан аниқ устунлигини тан олди. “France Presse” ахборот агентлигининг хабар беришича, рус қўшинлари оғир артиллерия ҳужумини амалга оширишга қодир — “Россиянинг снарядлар захиралари деярли чексиздир”.
УҚК артиллериячиларининг имкониятлари, яъни НАТО мамлакатлари ҳарбий-саноат комплекси анча содда.
Жанг ҳудуди ҳар бир километридаги артиллерия сони ҳам аҳамиятга эга. Россия армияси, махсус ҳарбий операция бошланишидан олдин, турли манбаларга кўра, турли хил модификациядаги 500 дан 800 тагача “Мста-С” гаубицаларига эга эди.
“Global Firepower” дунё мамлакатлари ҳарбий қудратининг Ғарбий рейтинги Россияда 4270 дан ортиқ ўзиюрар артиллерия ва 2520 дан ортиқ залп ҳужум реактив тизимини ҳисоблади.

Ягона эмас

Эслатиб ўтамиз, “Мста-С” гаубицаларидан ташқари, Россияда душман учун етарлича ўзиюрар артиллерия тизимлари мавжуд: 122-мм “Гвоздика”, 152-мм “Акация” ва “Гиацинт”, 203-мм “Пион”, шунингдек 82-мм “Василёк” ва 240-мм “Тюльпан” миномётлари бор.
Замонавий муайян жойдаги жанглар ва қуролли тўқнашувларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, душманга “ердан” ҳужум қилишда энг муҳими артиллерия зарбасидир.
Артиллерия ўқ-дориларининг диапазони, аниқлиги ва кучи жанг майдонида ҳужум қилишда устунликка эришиш, олд фронтда зарба бериш воситалари ва пиёда аскарларни йўқ қилиш (бостириш ёки заифлаштириш), яқин ҳудуддаги инфратузилмани йўқ қилиш, иккинчи эшелонни ва душман захираларини изоляция қилиш имконини беради.
Артиллерия “уруш Худоси” бўлиб қолмоқда ва Россия артиллериясининг махсус ҳарбий операция ҳудудида ўт очиш борасидаги устунлиги УҚК ва НАТОнинг прокси-қўшинлари учун ўлим ҳукмини англатади.
Янгиликлар лентаси
0