Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

"Сайловчилар рўйхатида бормисиз" хизмати қандай ишлайди

© Sputnik / Владимир АлексеевУрна для голосования на президентских выборах в посольстве Узбекистана в Москве.
Урна для голосования на президентских выборах в посольстве Узбекистана в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Oбуна бўлиш
Сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхатига киритилганмисиз? Сизнинг сайлов участкангиз қаерда? Ушбу маълумотларни олиш хизмати ишга тушди.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Сайловчилар рўйхатида ўзингизни қандай текширишни биласизми? Бунинг учун “Сайловчилар рўйхатида бормисиз” хизматидан фойдаланиш керак.
Сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхати оқали ўз сайлов участкангизни аниқлаб олиш учун қуйидагиларни бажариш керак:
1.
МСК расмий сайти — www.saylov.uz га киринг
2.
Бу ерда “Хизматлар” саҳифасига кириб, “Овоз берувчилар рўйхатида бормисиз” хизматини танланг
3.
Янги очилган саҳифада паспорт ёки ID-карта номерини ва туғилган санани киритинг
4.
Сўнгра тасдиқлаш кодини киритинг ва “Излаш” кнопкасини босинг
5.
Шундан сўнг сайт сизга Сайлов участкангизнинг манзили, телефон рақами ва харитада жойлашуви ҳақида маълумотлар кўрсатилади.
Ушбу хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали ҳам фойдаланиш мумкин.
Хизматдан фойдаланиш бепул.
Эслатиб ўтамиз, навбатдан ташқари Ўзбекистон президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0