Тўрақўрғон ИЭСда қуёш панеллари ўрнатилди — электр энергияси кимларга етказиб берилади?

© Пресс-служба Министерства энергетики УзбекистанаТўрақўрғонда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
Тўрақўрғонда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2023
Oбуна бўлиш
Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси ўз эҳтиёжлари учун қуёш панеллари ўрнатди. Ортган электр энергияси ҳудудий электр тармоқларига сотилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида (ИЭС) қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Станция ундан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишни мақсад қилган.

“Мазкур станция фойдаланишга топширилиши натижасида электр станциясида йилига қўшимча 1,9 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади”, - дейилади хабарда.

Бунинг эвазига йилига 500 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
Айтилишича, электр станцияси ўз эҳтиёжидан ортган электр энергиясини ҳудудий электр тармоқларига шартнома асосида сотмоқда.
Янгиликлар лентаси
0