Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Бугун президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тугайди

© Sputnik/Abdubakir YunusovВыборы Президента Республики Узбекистан-2023
Выборы Президента Республики Узбекистан-2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2023
Oбуна бўлиш
Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Бугун сиёсий партиялар, президентликка номзодлар томонидан ўтказиладиган сайловолди ташвиқоти тугайди.
Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июнда бошланган.
Сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.
Ташвиқотлар омма олдида очиқ мунозаралар, матбуот конференциялари, фуқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, роликларни жойлаштириш шаклида олиб борилди.
Ташвиқот давомида давлат томонидан сайловолди ташвиқоти даврида барча номзодларга Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг марказий телерадиоканаллари бепул эфир вақти ажратилди.
Ҳар бир маҳаллий телерадиоканалда эфир вақти сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда, энг кўп аудитория қамраб олинадиган вақтларда (“прайм-тайм”), ҳар бир номзод учун кетма-кетлик ва вақт тенглиги таъминлаган ҳолда берилган.
Шунингдек, “Янги Ўзбекистон”, “Правда Востока”, “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Овози тожик”, “Нурлы жол” газеталарида ҳам нашр майдони ажратиб берилди.
Эртага сайловдан олдинги "сукунат куни". Сайлов кодексига кўра, 8-9 июль кунлари ташвиқотга йўл қўйилмайди.
Эслатиб ўтамиз, президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган.
Янгиликлар лентаси
0