Қамчиқ довонида майда дўл ёғди — видео

© Sputnik / Дмитрий Паршин / Медиабанкка ўтишДўл билан ёмғир
Дўл билан ёмғир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2023
Oбуна бўлиш
Қамчиқ довонида йўллар ҳолати яхши. Транспорт воситаларининг ҳаракати давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Қамчиқ довонида майда дўл ёғди. Бу ҳақда “Почтачи” телеграм канали "Қамчиқавтойўл"га таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда гўёки Қамчиқ довони тарафларда қор ёғди мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Маълум қилинишича, аслида икки тоннель орасида қор эмас, дўл ёққан.
"Қамчиқавтойўл"га кўра, айни вақтда "Қамчиқ" довонидаги икки туннел оралиғида ёғингарчилик тўхтаган. Йўллар ҳолати яхши. Транспорт воситаларининг ҳаракати давом этмоқда.
Ҳаво булутли, вақти-вақти билан ёмғир, дўл ёғиб момақалдироқ бўлиб турибди. Кўриниш 4000 м, шамол йўқ, ҳарорат +13 даража.
Янгиликлар лентаси
0