Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

© Sputnik / Владимир АлексеевЎзбекистон президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2023
Oбуна бўлиш
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев 9 июль куни бўлиб ўтган президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев 9 июль куни бўлиб ўтган президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди.
Муддатидан илгари президент сайловида дастлабки маълумотларга кўра, 79,88% ёки 15 651 405 нафар сайловчи иштирок этди.
Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеП) 13 млн 625 мингдан ортиқ, 87%дан ортиқ овоз олган.
4,43% Робахон Маҳмудова (“Адолат” СДП);
4,02% Улуғбек Иноятов (Халқ-демократик партияси);
3,74 % Абдушукур Ҳамзаев (Экопартия).
117889 та ёки 0,76% бюллетен ҳисобдан чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 июль куни, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди.
Унда президентликка 4та партиядан қуйидаги номзодлар иштирок этмоқда: Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан 7 июлга қадар давом этди.
Сайловда овоз бериш учун Ўзбекистон бўйича жами 10784 та сайлов участкаси ташкил этилган. Улар 14 та сайлов округига бириктирилди. Уларнинг фаолиятини 266 нафар сайлов комиссияси аъзоси назорат қилиб боради.
Бундан ташқари айни дамда хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун дунёнинг 39та давлатида 56 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Россиянинг 7 та шаҳрида сайлов участкалари тузилган. Улар Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси, Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Владивостокдаги бош консулхоналарида ташкил этилган.
Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни 28 июндан 5 июлга қадар бўлиб ўтди. Унда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 376 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этди.
Ўзбекистон президенти сайловини юзлаб хорижлик кузатувчилар ва мингдан ортиқ журналистлар кузатиб бормоқда. Хусусан, хорижий давлатлар ва нуфузли ташкилотлардан келган 797 нафар кузатувчи ва 1400 нафар маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилган.
Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан, муайян округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда чоп этилган. Шунингдек кўзи ожизлар учун Брайл алифбосида тайёрланган махсус трафаретлар ҳар бир сайлов участкасига етказиб берилади.
Ўзбекистонда Сайловчилар ягона электрон рўйхатига (СЯЭР) жами 19 млн 593 минг 838 нафар фуқаро киритилди. Шулардан 47 фоизини эркаклар, 53 фоизини аёллар ташкил этади. 30,1 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. Хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатидан жами 323 минг 626 нафар сайловчи жой олди.
Янгиликлар лентаси
0