Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

"Бу тамом": Пентагон маслаҳатчиси Киевга ҳеч нарса ёрдам бермаслиги ҳақида огоҳлантирди

© AP Photo / Kostiantyn LiberovЯрадор украиналик ҳарбийлар, архив сурат
Ярадор украиналик ҳарбийлар, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2023
Oбуна бўлиш
Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси Макгрегор Украинага ҳеч нарса ёрдам бера олмаслигини айтди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Украинага можарода ғалаба қозонишига ҳеч нарса ёрдам бера олмайди, деди Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор "Judging Freedom" каналига берган интервюсида.

"Украина саросимага тушиб қолди. Украина энг ёмон маънода ҳалокат чизиғидан бир қадамда. Бу фалокат <...> У ерда ҳар қандай қурол етказиб бериш ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Ҳозир жуда кеч, бу тамом дегани", — деди Макгрегор.

Шунингдек, у Украина можароси, НАТО ичидаги бўлиниш туфайли кўплаб Ғарб давлатлари умидсизликка тушиб қолганини таъкидлади. Украина учун, полковникнинг сўзларига кўра, "музокаралар олиб бориш ва мумкин бўлган нарсани олиш"дан бошқа йўл йўқ, чунки Киев Россияга ҳеч қандай шарт қўйишга қодир эмас.
Аввалроқ Макгрегор Украина Қуролли кучларида кўп сонли дезертирлик ҳолатлари қайд этилаётгани, Украина фуқаролари эса мамлакатни тўда-тўда бўлиб тарк этаётгани ҳақида маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, украиналиклар орасида Зеленский сиёсатидан норозилик кучаймоқда.
Янгиликлар лентаси
0