Энг кўп электрон транспорт карталарини ким сотиб олгани маълум бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЕдиная карта оплаты
Единая карта оплаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2023
Oбуна бўлиш
Июнь ойида жами сотилган электрон транспорт карталар учун тарифлари сони 71 775 тага тенг бўлди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Бир ой ичидаТалаба метро” электрон транспорт карталари энг кўп сотилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Қайд этилишича, июнь ойида жами сотилган электрон транспорт карталар учун тарифлари сони 71 775 тага тенг бўлди. Улар орасида энг кўп карталар талабалар томонидан харид қилинган. Шунингдек, ёзги таътил бўлишига қарамай, карталарни харид қилган ўқувчилар сони 6 мингдан ошган.
Электрон транспорт карталарининг сотилиш ҳолати:
Н (Нафақа) - 8 794 та;
НМ (Нафақа метро) - 0;
Т (Талаба) - 11 662 та;
ТМ (Талаба метро) - 32 871 та;
Ў (Ўқувчи) - 3 013 та;
ЎМ (Ўқувчи метро) - 3 822 та;
АВ (Автобус) - 6 780 та;
АВМ (Автобус метро) - 4 833 та.
Эслатиб ўтамиз, республикада жами 190 дан ортиқ олий таълим муассасалари (ОТМ) мавжуд бўлиб, уларда 1 миллиондан ортиқ талаба таҳсил олади. Энг кўп олий ўқув юртлари пойтахтда жойлашган. Тошкентдаги 82 та олий ўқув юртида 350 мингдан ортиқ талаба ўқийди.
Янгиликлар лентаси
0