Шавкат Мирзиёев 12 нафар ҳокимни ишдан олди

© Sputnik / Дмитрий АстаховМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2023
Oбуна бўлиш
Президент инвестиция дастурини бажара олмаган 12та туман ва шаҳар ҳокимларини ишдан олди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 12 нафар туман ва шаҳар ҳокимларини ишдан олди. Бу ҳақида 11 июль куни президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда маълум бўлди.
Инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштириш масалаларига бағишланган мажлисда президент ушбу кўрсатгичларни бажара олмаган туман ва шаҳарлар ҳокимларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берди.
Хусусан, президент Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарлари ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди. Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.
Шунингдек давлат раҳбари ижобий натижаларни ҳам айтиб ўтди. Хусусан, ўтган олти ойда Андижон шаҳри, Булоқбоши, Ромитан, Ғаллаорол, Фориш, Кармана, Давлатобод, Чуст, Каттақўрғон, Сирдарё туманларининг ҳар бири 50 миллион доллардан кўп тўғридан-тўғри инвестиция олиб келингани қайд этилди. Натижада ушбу туманларда жами 50 мингта янги иш ўринлари, қўшимча 1 триллион сўм тушум пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги инвестиция ва ҳудудий дастурлар доирасида жами 20 миллиард доллар хорижий сармояларни ўзлаштириш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0