Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия августда ҳужумга ўтади — Херш

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишБоевая работа расчетов РСЗО "Торнадо-Г" 1-й гвардейской танковой армии ЗВО в ЛНР.
Боевая работа расчетов РСЗО Торнадо-Г 1-й гвардейской танковой армии ЗВО в ЛНР. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2023
Oбуна бўлиш
"Шимолий оқим" газ қувурини АҚШ портлатганини фош этган журналист Россия армияси август ойида ҳужум бошлаши мумкинлигига ишонади.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Россия армияси август ойида ҳужум бошлаши мумкин, деди америкалик журналист Сеймур Херш АҚШ расмийсига таяниб. РИА Новости хабарига асосан.
Киев ҳақиқий муаммога ёзда, эҳтимол август ойида дуч келади, рус армияси қарши ҳужумни осонлик билан енгиб ва ўзининг кенг кўламли ҳужумини бошлаганида, - деб ўз хулосасини билдирган журналистга аноним қолишни истаган амалдор.
Журналист сўзларига кўра, воқеалар бундан кейин қандай ривожланиши номаълум, чунки Қўшма Штатлар НАТОни Москва ҳаракатларига жавоб беришга чақириб, “ўзи боши берк кўчага кириб қолган”.
Украинанинг Жанубий Донецк, Артёмовск ва биринчи навбатда Запороже йўналишларида қарши ҳужуми 4 июнда бошланди. Киев Ғарб технологиялари билан қуролланган НАТО томонидан ўқитилган бригадаларни, шу жумладан, машҳур Leopard танкларини ҳужумга ташлади, лекин бир неча кун давом этган қарши ҳужум ҳеч қандай натижаларга олиб келмади.
"Буни "Украина қарши ҳужуми" мавзуси асосий ОАВларнинг биринчи полосаларидан йўқолиб қолганидан ҳам билиш мумкин", - деб хулоса қилади журналист.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг 11 июль куни таъкидлаганидек, душман ҳеч қандай йўналишда ўз мақсадларига эриша олмади ва унинг йўқотишлари 26 минг аскар, 1244 танк ва минглаб бошқа техника, 21 самолёт ва олтита вертолётдан ошди. Йўқ қилинган техникалар орасида 17 та Leopard танки, бешта француз АМХ ғилдиракли танки ва 12 та америкалик Bradley БМПлари, 43 та М777 гаубицаси ва Польша, АҚШ ва Франциядан келтирилган 46 та ўзиюрар қурол бор.
Шойгунинг сўзларига кўра, Ғарб разведкаси Россия армиясининг УҚК ҳужумининг олдини олиш зарбаларининг юқори самарадорлигини қайд этган. Украина Қуролли кучларига Америка кассетали ўқ-дорилари етказиб берилиши — Россия армиясини ҳам худди шундай снарядлардан фойдаланишга мажбур қилади – фақат "анча самаралироқ”.
Янгиликлар лентаси
0