Шамол ва чанг-тўзон — Ўзбекистонда 15 июль учун об-ҳаво

© pexels.com/Brett SaylesМалооблачная и теплая погода
Малооблачная и теплая погода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Бугун айрим ҳудудларда шамолнинг тезлигиа кучайиши ва чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкентда шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21-23, кундузи +35-37 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25 даража, кундузи +33-38 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21-26, кундузи +34-39 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +33-38 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21-26, кундузи +36-41 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18-23, кундузи +33-38 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12-17, кундузи +23-28 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун энг иссиқ ҳарорат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади.
Янгиликлар лентаси
0