Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Хитойлик эксперт нима сабабдан пакетли чой ичмаслигини айтди

© Pexels/Vlada Karpovichчай
чай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2023
Oбуна бўлиш
Хитой чой компаниялари вакиллари Москва кўргазмасида пакетланган чойни танқид қилишди. Батафсил мақоламизда.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Шу кунларда Москвада бўлиб ўтаётган чой кўргазмасида иштирок этаётган Хитой чой компаниялари вакили РИА Новостига нима сабабдан пакетли чой ичмасликларини тушунтириб беришди.
"Fujian Ningde Qianyi Tea Co." компанияси мутахассис Фу Ибин айтишига кўра, хитойлик истеъмолчилар чой тайёрлаш маросимига жуда жиддий ёндашади.
“Чой барглари янги мавсумдан бўлиши керак, биз уларнинг очилишини кўришимиз, ҳидини сезишимиз керак”, - деди у ва шундан кейингина чой тайёрлаш бошланади.
"Мен пакетли чойни тушунмайман. У қайси йилда ўсган, барги қанақа, қандай очилганини билмайман ва унинг хушбўй ҳидини ҳис қилмайман", - дейди мутахассис.

“Хитойда ҳар бир чойнинг ўз жойи бор, ўзига хос мақсади бор ва ҳар бир чой баргининг соғлиқ учун фойдаси бор”, - дея қўшимча қилди ва пакетли чойнинг фойдали хусусиятлари борлигига шубҳа билдирди.

Москвадаги хитойлик чой сотувчиси Раиса Чжан ҳам чой пакетларига салбий баҳо берди. “Уларнинг ичига нима солингани аниқ эмас”, деди у суҳбат давомида.
Маълумот учун, "Москва чой кўргазмаси" 2023 йил 13-15 июль кунлари ВДНХда бўлиб ўтмоқда. У ерда сиз турли хил чой турлари ва навлари билан танишишингиз, чой тўпламлари, чой маҳсулотлари ва Хитойнинг турли бурчакларидан чой маданияти маҳсулотларини кўришингиз мумкин. Тадбир доирасида чой маросими санъати чиқишлари, чой татиб кўриш, чой форумлари ҳам ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0